...
МЕНЮ
ONLINE TV

Асакадаги “GM Uzbekistan” заводи вақтинчалик ишини тўхтатди


17:24, 21.08.2017 Жамият
 5 645

Тайёр маҳсулотларни етказиб бериш бўйича шартнома мажбуриятлари ижросида узилиш бўлмайди.

Режалаштирилган профилактика ишлари ўтказилиши муносабати билан “GM Uzbekistan” АЖнинг Асакадаги заводи 22 августдан эътиборан вақтинчалик ўз иш фаолиятини тўхтатади. Бу ҳақда компаниянинг Ахборот хизмати хабар бермоқда.
 
Бу чора-тадбирлар давомида асосий ва ёрдамчи техник ускуналар профилактик текширувдан ўтказилади. Куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида таъмирлаш ишлари олиб борилади. 
 
“GM Uzbekistan” АЖ тайёр маҳсулотларни етказиб бериш бўйича барча шартнома мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда бажаради. Профилактика тадбирлари аввал имзоланган шартнома муддатига таъсир ўтказмайди.
 
Асака шаҳридаги завод иш фаолиятини 11 сентябрдан қайта тиклайди. 
Дурдона Расулова 

Теглар:GM Uzbekistan 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


GM Uzbekistan номи ўзгаради

18:49, 05.02.2019 9 309

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар