Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгариб туради, бироз булутли бўлиши кутилмоқда. Ёғингарчилик кузатилмайди.
Пойтахт Тошкент шаҳрида эртага ҳаво бироз булутли бўлади. Ҳарорат кундузи 33-35 даража иссиқ, кечаси 15-17 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти ҳамда Фарғона водийсида ҳарорат кундузи +30...+35 даража иссиқ. Кечаси +15...+20 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, бироз булутли бўлади. Ҳарорат кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади, кечаси 15-20 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳам ҳарорат кундузи 37 даражагача кўтарилади, кечаси 17-22 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.