Испанияда рўй берган давомли терактлар қурбонлари сони 15 нафарга етди, 100 дан ортиқ киши яраланган.
Аввалроқ, йўловчилар устига бостириб борган микроавтобусни 22 ёшли марокашлик Юнус Абуёқуб амалга оширганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалганди.
Эслатиб ўтамиз, 17 август куни Барселона шаҳрининг Рамбла кўчасида микроавтобус одамлар устидан босиб кетди. Кейинроқ, бошқа кўчада номаълум кимса юк ташувчи машинада полициячиларга ҳужум уюштирди. Теракт оқибатида умумий ҳисобда 15 киши вафот этди, 100 дан ортиқ киши яраланди.
Шу куннинг ўзида Камбрильс шаҳрида ҳам бир гуруҳ террорчилар теракт уюштиришди. Фургоннинг одамлар устига бостириб кириши оқибатида 7 киши жабрланди, кейинроқ уларнинг бири вафот этди. Террорчиларнинг 4 нафари воқеа жойида йўқ қилинди, яна бири бироз вақт ўтиб жон берди.