...
МЕНЮ
ONLINE TV

Суд қайнотанинг аризаси билан эр-хотинни ажратди


16:59, 21.08.2017 Олам
 7 369

Ота қизининг мусулмон йигитга турмушга чиққанидан норози бўлган.

Ҳиндистон Олий суди 24 ёшли фуқаро Керала Ахила Ашокан ва мусулмон бўлган Шафин Жаҳон ўртасидаги никоҳни бекор қилиш ҳақидаги қарорни қабул қилди.
 
Ушбу ажримнинг қизиқ томони шундаки икки ёшнинг ҳеч бири ажрашиш учун шахсан ариза бермаган.
 
Ахила университетда ўқиб юрган вақтида ҳиндулик эътиқодидан воз кечиб Ислом динини қабул қилган ва сал ўтиб диндош бўлган Шафин исмли йигитга турмушга чиққан. Аммо бундан хабар топган қизнинг отаси  Ҳиндистон Олий судига мурожаат қилган.
 
Суд Ахиланинг отаси берган аризани қабул қилиб, икки ёшнинг никоҳини бекор қилиш ҳақида қарор қабул қилди. Суд қарорида “Оила - бу инсон ҳаётида қабул қилиши мумкин бўлган энг муҳим қарор бўлиб, уни ота-онанинг фаол иштироки билангина ҳал этиш зарур”, “қиз турмуш қураётганда ожиз ва осон бошқарилган” деган жумлаларни кўриш мумкин.
 
Суд ўз ишини хали тугатмагани сабабли, ҳозирча қиз ота-онасининг уйида мажбуран ушлаб турилибди. Уй атрофида қўриқчилар бўлиб, унинг ташқарига чиқишига рухсат этилмаган.
 
Ахиланинг турмуш ўртоғи суд қарорига нисбатан норозилик билдириб, “суд қарори ҳинд аёлларининг эркинликлари ва мустақил қарор қабул қилишдаги ҳуқуқларини поймол қилувчи” эканини таъкидлаган.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Ҳиндистон Никоҳ Олий суд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!