Бундан ташқари, Қозоғистон, Озарбайжон ва Украинанинг эркин кураш бўйича спортчиларида ҳам допинг-тест ўтказилгач, 2008 ва 2012 йиллардаги Олимпиада ўйинлари медалларидан маҳрум этилиши мумкин.
Хабарда айтилишича, 120 килограммгача вазнга эга бўлган спортчилар ўртасидаги мусобақада иштирок этган Артур Таймазовдан олинган допинг намунаси ижобий чиққан. Oлтин медаль Таймазов билан финал жангида гиламга чиққан россиялик Бахтиёр Аҳмедовга берилиши мумкин.
2013 йилда даҳшатли автоҳалокатга учраб ҳалок бўлган россиялик спортчи Бесик Кудухов Лондон Олимпиадасида озарбайжонлик Тўғрул Асқаровга қарши гиламга чиқиб, мағлуб бўлган эди ва якунда кумуш медални қўлга киритган эди.
Бундан ташқари, Қозоғистон, Озарбайжон ва Украинанинг эркин кураш бўйича спортчиларида ҳам допинг-тест ўтказилгач, 2008 ва 2012 йиллардаги Олимпиада ўйинлари медалларидан маҳрум этилиши мумкин.
Маълумот учун, Артур Таймазов уч карра Олимпиада чемпиони ҳисобланади. У “Афина – 2004” ва “Лондон – 2012” Олимпиадаларида ҳам олтин медални қўлга киритган эди.