...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШда оқ танли аҳолини ҳимоя қилувчи ирқчи ташкилот тузилди


18:10, 30.08.2016 Олам
 2 789

Янги ташкилот фаоллари ўзларининг биринчи норозилик акцияларини ўтказишга ҳам улгуришди.

АҚШда  оқ танли аҳолини ҳимоя қилишни мақсад қилган ҳаракат пайдо бўлди. Бу ҳақда “The Independent” хабар бермоқда.
 
Ташкилот “White Lives Matter” (“Оқлар ҳаёти ҳам муҳим”) деб номланди ва бу афро-америкаликлар ҳуқуқини ҳимоя қилувчи “Black Lives Matter” гуруҳи номига ишора қилади. 
 
Мазкур ҳаракатнинг бир неча фаоллари Техас штатининг Хьюстон шаҳридаги рангли аҳоли тараққиётига кўмак бериш Миллий ассоциацияси (NAACP) бўлими олдида акция ўтказишди. Фаоллар ўз ташкилотлари байроғини ҳилпиратиб, қора танли фаоллар томонидан амал оширилаётган зўравонликни бас қилишни талаб қилдилар. 
 
“Биз бу ерга NAACPга қарши норозилик намойиши ўтказиш учун келдик. Бу ердагилар афро-америкаликларнинг оқ танли полициячиларга қарши ҳужуми ва уларни ўлдираётганини четда жим томоша қилишмоқда”, дейди фаоллардан бири.
 
Янги ташкилот АҚШнинг ҳуқуқни ҳимоя қилувчи гуруҳлари томонидан танқид қилинди ва у ирқчи гуруҳ деб аталди. 
 
Маълумот ўрнида, “Black Lives Matter” АҚШдаги афро-америкаликларга қарши зўравонлик, ирқчилик ва таҳқирловчи муносабатларга барҳам бериш учун тузилган ирқчи ташкилотдир.  Мазкур ташкилотга 2013 йил 13 июлда асос солинган.  
Руслан Сулаймонов

Теглар:АҚШ White Lives Matter Ирқчи ташкилот 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!