Айни дамда вояга етмаган жиноятчи психиатр шифокорлари назоратидан ўтмоқда. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари тергов ишларини давом эттирмоқда.
Баскония полицияси ижтимоий тармоқларда халқаро гуруҳни аниқлаган ва Аргентина полициясига хабар берган. Халқаро гуруҳ фойдаланувчилардан 17 август куни жамоавий жонига қасд қилишни талаб қилган.
Гумондор шахс 6 кундан сўнг ҳибсга олинган. Тинтув натижасида унинг хонасидан пичоқлар, қонга бошқа буюмлар топилган.
Айни дамда вояга етмаган жиноятчи психиатр шифокорлари назоратидан ўтмоқда. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари тергов ишларини давом эттирмоқда, шунинг учун ҳозирча қурбонлар сони маълум эмас.
Маълумки, ўсмирлар орасида ўз жонига қасд қилиш ёки шунга ўхшаш ҳолатларни жамоавий тарзда амалга оширишга қаратилган тарғиботлардан азият чекаётган ёшлар билан боғлиқ вазиятлар кўплаб содир бўлмоқда.
Бундай ҳаракатлар ортида турган “қора кучлар” ижтимоий тармоқ “имкониятларидан” кенг фойдаланмоқда. Ҳозирда айнан шу каби жиноятларга қарши курашиш тизими дунёнинг кўплаб мамлакатларида йўлга қўйилмоқда...
Огоҳ бўлинг, азизлар!