Ёпилиши режалаштирилаётган Сан-Францискодаги Бош консуллик идорасининг биносида консервация (ҳужжатларни тозалаш, ёқиш) ишлари амалга оширилмоқда.
Аввалроқ, тутун чиққани сабабли ушбу бинога ўт ўчириш хизмати чақирилган эди. Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарованинг маълумотига кўра, ёпилиши режалаштирилаётган Сан-Францискодаги Бош консуллик идорасининг биносида консервация (ҳужжатларни тозалаш, ёқиш) ишлари амалга оширилмоқда.
Ҳаво сифатини назорат қилиш агентлиги ҳавога заҳарли моддалар чиқарилишини текшириш мақсадида бинони кўздан кечиришга келишганда Консуллик биносида ҳеч қандай тутунни кўришмаган...
Жума, 1 сентябрь куни Сан-Францискода ҳаво ҳарорати 38 даража иссиққа етгани сабабли, ҳудудда камин печлари, қўра-мангаллардан фойдаланиш ҳамда пластик ва зарарли буюмларни ёқишга чеклов ўрнатилган эди.
Россия ва АҚШ ўртасидаги дипломатик инқироз сабабли АҚШ махсус хизматлари консуллик идораси ва идора ходимларининг турар жойларида текшириш ўтказишни маълум қилган ва Давлат департаменти бу ҳақда ҳеч қандай тушунтириш бермаган эди.
АҚШ Россияга жавоб тариқасида 2 сентябрга қадар Сан-Францискодаги консуллик идораси ва Вашингтон ва Нью-Йоркдаги савдо ваколатхонаси биносини ёпиш ҳақида баёнот берган.
Аввалроқ, АҚШ томони Россиянинг талаби билан шу мамлакатдаги АҚШлик дипломатлар сонини қисқартирилишига жавобан шу йилнинг 23 августидан бошлаб Россия фуқаролари учун иммиграцион бўлмаган визаларни беришни тўхтатгани ҳақида хабар берган эдик.