...
МЕНЮ
ONLINE TV

Аргентина президенти вертолётда кўзлаган манзилига етиб бора олмади...


10:28, 18.11.2017 Олам
 2 685

Вертолёт бошқарувчиси кучли шамол учишга халақит бераётганини таъкидлаган.

Аргентина президенти Маурисио Макри ва унинг оила аъзоларини олиб кетаётган кутилмаганда ўз парвозини якунлади. Бу ҳақда “Telam” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
 
Хабарда йатилишича, Чападмалалга ҳордиқ чиқариш учун кетаётган Аргентина президенти ва унинг оиласи манзилга етишларига 10 дақиқа қолганда вертолёт қўнишга мажбур бўлган.
 
Негаки вертолёт бошқарувчиси кучли шамол учишга халақит бераётганини, агар парвоз давом эттирилса, воқеа фожиа билан тугаши мумкинлигини билдирган.
 
Шундан сўнг вертолёт дарҳол ерга қўндирилган ва президент ҳамда унинг оиласи автомашиналар кортежи билан манзилига етказилган.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Маурисио Макри Аргентина Вертолёт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!