...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жон Кеннедининг ўлими кимга ва нима учун керак бўлган?


09:47, 18.11.2017 Олам
 4 810

АҚШ фуқароларининг 70% аҳолиси Олий суд раиси Эрл Уорреннинг хулосаларига ишонишмайди.

Хабарингиз бор, АҚШнинг 35-президенти Жон Кеннеди 1963 йил 22 ноябрь куни Далласда, маҳаллий вақт билан соат тахминан 12:30 да отиб кетилган эди.
 
Кейинчалик Ли Харви Освальд исмли шахс томонидан отилган дейиладиган Кеннеди ушбу суиқасд натижасида оламдан ўтган.
 
Ушбу воқеа бўйича АҚШ да махсус комиссия ўша пайтда деярли бир йил тергов ишларини олиб борган ва жиноят бир киши томонидан содир этилган деган хулосага келган.
 
АҚШ фуқароларининг 70% аҳолиси Олий суд раиси Эрл Уорреннинг бу хулосасига ишонишмайди. Шунинг ортидан мана неча йилдирги бу шубҳали ўлим юзасидан турли маълумотларни ўзида жамлаган  ҳужжатлар ошкор қилиб қилинаяпти.
 
Барчамиз биламизки, Кеннеди президент кортежида рафиқаси Жаклин билан кетаётган пайтида снайпер томонидан отиб кетилган, лекин унинг ўлими кимга ва нима учун кераклиги борасидаги саволлар ҳамон очиқ қолмоқда.
 
“Hoursnews” нашрининг маълумотига кўра, 17 ноябрь куни АҚШ Миллий Давлат Архиви томонидан президент ўлими ҳолати бўйича 10 минг 744 та ҳужжат мавжудлиги эълон қилинди.
 
Қизиқарли томони бу сафар эълон қилинган маълумотлар орасида айнан АҚШ махсус хизматларининг архивида мавжуд бўлганлари ҳам борлиги омма эътиборини тортди.
 
Ҳужжатлардан 8336 таси тўлиқ бўлиб, 2408 таси ҳали охиригача етказилмаган, деб айтиб ўтилган. 
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Жон Кеннеди АҚШ Эрл Уоррен 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!