...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ақтўбеда яна ЙТҲ. Жабрланганлар – Ўзбекистон фуқаролари


11:50, 26.02.2018 Олам
 10 423

Қозоғистонлик 35 ёшли “Мерседес” автобуси ҳайдовчиси Ақтўбе шаҳридан Хромтау шаҳри томон ҳаракатлана туриб, бошқарувни йўқотиб қўйган.

Кеча, 25 февраль куни маҳаллий вақт билан 20.40 да Ақтўбе вилоятининг Хромтау туманидаги Жариқ посёлкаси яқинида “Самара – Чимкент” трассасида йўловчи автобуси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
 
ЙТҲ оқибатида ўзбекистонлик 7 фуқаро жароҳатланган, дея хабар тарқатди “Казинформ” халқаро ахборот агентлиги вилоят ички ишлар идоралари маълумотларига таяниб.



Қозоғистонлик 35 ёшли “Мерседес” автобуси ҳайдовчиси Ақтўбе шаҳридан Хромтау шаҳри томон ҳаракатлана туриб, бошқарувни йўқотиб қўйган. Натижада 25 кишидан иборат йўловчи бўлган автобус йўл чеккасига чиқиб кетган.
 
“Автобус йўловчиларининг 7 нафари – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари – турли жароҳатлар билан Хромтау шаҳридаги туман марказий шифохонасига ётқизилган. Улар катта бўлмаган жароҳат ва синишлар олган. Жабрланганлар ҳамон шифохонада”, дея хабар берган вилоят ички ишлар матбуот хизмати раҳбари Ерболат Саркулов.
 Фирдавс БЕК

Теглар:Оқтўба ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!