...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШнинг ҳарбий бюджети 700 миллиард долларми?


10:02, 15.11.2017 Олам
 1 976

Конгресс Афғонистон, Сурия, Ироқ давлатларидаги ҳарбий ҳаракатлар учун 66 миллиард АҚШ доллари ажратди.

АҚШ Конгресси 2018 йил учун ҳарбийларга давлат бюджети томонидан ажратиладиган маблағ миқдорини оммага эълон қилди. Қонунчилик палатасининг матбуот хизмати хабарига кўра, Конгресс томонидан маълум қилинганидек, парламентда кўпчиликнинг овози билан унинг миқдори 700 миллиард АҚШ долларини ташкил қилган.
 
Қонун лойиҳасида 356 нафар Конгресс аъзолари бунга ўз розиликларини билдиришган бўлса, улардан 70 нафари бу маблағлар жуда кўп эканликларини айтиб, лойиҳага қарши овоз беришган.
 
Ушбу маблағнинг 634 миллиард АҚШ доллари Пентагоннинг асосий операциялари учун ажратилиши ва қолган 66 миллиарди эса Афғонистон, Ироқ ва Сурия давлатларидаги ҳарбий ҳаракатлар учун тақсимланган.
 
12,3 миллиард АҚШ доллари эса Шимолий Корея ҳарбий таҳдидлари ва ракета ҳужумларининг олдини олиш учун деб тақсимланган.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Шимолий Корея Ироқ Сурия Афғонистон Пентагон АҚШ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!