Туркиянинг Сурия билан чегараси яқинида жойлашган Инжирлик авиабазасида АҚШнинг 50 дона водород бомбаси сақланади.
“Туркиянинг Инжирлик авиабазасида АҚШга тегишли ўнлаб ядро қуролларининг доимий сақланиши жуда жиддий хавфни, яъни уларнинг террорчилар ёки бошқа душман кучлари қўлига тушиб қолиш эҳтимолини оширади”, дейилади марказ ҳисоботида.
“АҚШ Туркияда фуқаролик уруши келиб чиққан тақдирда 50 дона ядро қуроли (водород бомбаси B61) устидан назоратни сақлаб қола олармиди деган саволга жавоб бериб бўлмайди”, дейилади ҳужжатда.
Ҳисобот муаллифларидан бири Лейси Хилининг фикрича, хавфсизлик нуқтайи-назаридан 50 дона ядро қуролини Туркиянинг Сурия билан чегарасидан 100 километр масофада жойлашган Инжирлик базасида сақланиши худди лотереяда ўйнагандек гап.
“Бу қурол Европа уруш майдонларида амалий аҳамиятга эга эмас ва бугун НАТО аъзоларининг уни назорат қилишда маъсулиятини оширади”, дея ҳисоблайди Хили.
Ҳисоботда ёзилишича, B61 водород бомбаларини Европадан олиб чиқиш ва уларнинг Европа ҳудудида сақланишини бекор қилиш тўғри қарор бўлади. Бу билан 6 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги маблағни тежаб қолиш мумкин.
“Бу бомбалар ҳозирги кундаги урушлар учун тўғри келмайди ва жуда қиммат туради”, деб таъкидлади марказ асосчиларидан бири Барри Блечман.
Маълумотларга қараганда, АҚШ ўтган асрнинг 60-йилларида етти минг ядро қуролини Ғарбий Европа давлатлари, Греция ва Туркия ҳудудига жойлаштирган.