...
МЕНЮ
ONLINE TV

Красноярскда 4 кишидан иборат оила сувга чўкиб кетди


12:32, 15.08.2016 Олам
 2 573

Оиласини моторли қайиқда сайр қилдириш истагида кўлга олиб борган оила бошлиғи бошқарувни йўқотгач, қайиқ ағдарилиб кетди.

Красноярск ўлкаси Нижний ингаш тумани, Шучье кўлида моторли қайиқда сайр қилиш чоғида 4 кишидан иборат оила чўкиб кетди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда.
 
1987 йилда туғилган оила бошлиғи, унинг 1986 йили туғилган рафиқаси ҳамда 2008, 2009 йили туғилган икки фарзанди билан моторли қайиққа чиқишган. Эркак оиласини таниш кишидан олинган қайиқда кўл устида олиб юрган вақтда қайиқни бошқара олмай қолган. Натижада моторли қайиқ кучли силкинган ва ағдарилган.
 
Ҳозирча жасадлар топилганича йўқ. Воқеа жойида ғаввослар қидирув ишларини олиб бормоқда.  
Умида Якубова

Теглар:Красноярск 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!