...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШнинг диний эркинлик бўйича элчиси Мирзиёев қабулида бўлди


20:21, 18.09.2018 Жамият
 2 068

Суҳбатда мамлакатда диний эркинлик ва инсон ҳуқуқлари таъминлангани алохида таъкидланган.

Аввалроқ, Ўзбекистонга АҚШнинг халқаро диний эркинлик соҳасидаги махсус топшириқлар бўйича элчиси Самуэль Браунбек келиши ҳақида хабар берган эдик.
 
Бугун, 18 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШнинг халқаро диний эркинлик соҳасидаги махсус топшириқлар бўйича элчиси Самуэль Браунбекни қабул қилди.


 
Давлат раҳбари меҳмон билан саломлашаркан Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги муносабатларнинг ҳар томонлама ривожланиб бораётганини чуқур мамнуният билан қайд этган.
 
Жорий йил май ойида Вашингтонгда бўлган музокараларнинг якуни юқори баҳоланган. Ушбу учрашув ўзбек-америка стратегик ҳамкорлигида янги даврни очиб бергани айтиб ўтилган.
 
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг диний соҳадаги сиёсати барча дин вакиллари учун тенг имкониятлар яратишга асосланганини таъкидлаган.
 
Мамлакатда исломнинг асл инсонпарварлик йўлини кенг жамоатчиликка етказиш учун кўплаб ишлар қилиняпти. Ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистон ислом академияси, Имом Бухорий номидаги халқаро тадқиқот маркази ташкил этилди.
 
Самуэль Браунбек илиқ қабул учун ташаккур билдирган. Элчи Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларга юқори баҳо берган ва Америка ўзгаришларни қўллаб-қувватлашини таъкидлаган.


 
Суҳбатда мамлакатда диний эркинлик ва инсон ҳуқуқлари таъминлангани алохида таъкидланган.
 
АҚШ кўпқиррали ўзбек-америка муносабатларини кенгайтиришга тайёрлиги билдирилган. Хусусан, фуқаролик жамияти инстутларини мустаҳкамлаш, бағрикенглик ва динлараро муроса масалаларида кўмак бериши таъкидланди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ўзбекистон-АҚШ Шавкат Мирзиёев Самуэль Браунбек дин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар