...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШлик рэпер 50 cent аутизмга чалинган йигитчани мазах қилгани учун мухлислари нафратига учради


13:57, 04.05.2016 Шоу-бизнес
 3 723

Рэпер мазах қилган Эндрю Фаррелл 19 ёшда. У аутизм билан оғриган. Йигитча 50 cent’нинг ашаддий мухлиси эди.

Американинг энг кўзга кўринган рэперларидан бири бўлмиш 50 cent Цинциннати аэропортида аутизмга чалинган болани мазах қилиб,  уни таҳқирлагани тасвирланган видеони ўзининг Instagram ижтимоий тармоғидаги саҳифасига жойлаштирди. Хип-хоп юлдузининг ўзи ана шу аҳмоқона ишга қўл уриб, видеони омма эътиборига ҳавола этгани учун унинг кўплаб мухлислари рэперни ҳақоратли сўзлар билан танқид қилишмоқда.
 
Видео ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган заҳоти, интернет фойдаланувчилари аутизм билан оғриган йигитчани танишди. Бу Цинциннати эропортида ишлайдиган 19 ёшли Эндрю Фаррелл бўлиб чиқди. Видео тасирга олинаётган вақтда Эндрю тозалаш воситалари ортилган аравачани судраб кетаётган бўлган. Шу чоғда рэпер унинг ортидан боради. Видеода қўшиқчи аутизмга чалинган 19 яшар Фаррреллни масхара қилаётгани, сўкингани ва “тентак” деб ҳақорат қилгани тасвирланган.
 
Рэпер 50 cent томонидан  интернет тармоғига жойлаштирилган видео омманинг норозилигига сабаб бўлмоқда. Хусусан, рэпернинг мухлисларидан бири шундай деб ёзади:

“Мен бу йигит билан бир мактабда ўқиганман. У ижтимоий мослашиш муаммосидан азият чекади... Мен ҳозир ўзингизни яхши ҳис қилаяпсиз, деган умиддаман. Аммо шуни билингки, сиз ҳозиргина энг ашаддий мухлисингизни йўқотдингиз... ”

Аутизмдан азият чекувчи Эндрюнинг таҳқирланиши акс этган видео ҳамон омма нигоҳида. Кўпчиликнинг фикрига кўра, бу билан рэпер 50 cent ўзининг маданиятсизлиги ва тарбиясизлигини юзага чиқарган. 

Теглар:50 cent Аутизм 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!