Россия Федерацияси ҳудудида фаолият олиб бораётган АҚШлик дирломатлар сони 1100 нафарни ташкил этади.
Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан АҚШ Давлат департаментига Россия Федерациясидаги АҚШ дипломатлари расмий рўйхатини тақдим этиш тўғрисида сўров юборилган эди.
Рейтерс агентлигини хабар беришича, Россия Федерациясидаги АҚШ дипломатик ваколатхоналарида жами 1100 нафар ходим фаолият олиб боради. Умумий рўйхатга АҚШ фуқароларидан ташқари ваколатхонада хизмат қилувчи Россия фуқаролари ҳам киритилган.
АҚШ Давлат Департаменти Россия ҳукумати талабини “қабул қилиб бўлмас ва нормаларга зид” дея баҳоламоқда.
Шунингдек, АҚШ ҳукумати бу масалани батафсил ўрганиб чиқиши зарурлигини маълум қилиб: “Биз бу қисқартиришнинг дипломатик фаолиятга таъсирини ҳисоб-китоб қиламиз, шундан кейингина жавоб беришимиз мумкин” дейди.