Дональд Трамп қасамёд қабул қиладиган кун АҚШ кўчалари, тадбир ўтадиган бинонинг атрофи 2 000 дан ортиқ полициячи, 8 000 миллий гвардиячилар ҳамда 5 000 хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан қўриқланади.
Шу муносабат билан кеча, 15 январь куни Вашингтондаги АҚШ Конгресси биноси бўлмиш Капитолийда инаугурациянинг репетиция жараёни бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Vesti.ru” хабар қилди.
Инаугурациянинг репетиция жараёнига бўлган тайёргарлик юқори даражада ташкил этилган. Тадбир аъзоларининг ҳар бири ўз чиқишига тайёргарлик кўрмоқда.
Маълумотларга кўра, 20 январь – Дональд Трамп қасамёд қабул қиладиган кунда АҚШ кўчалари, тадбир ўтадиган бинонинг атрофи 2 000 дан ортиқ полициячи, 8 000 миллий гвардиячилар ҳамда 5 000 хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан қўриқланади ва тартибга солиб турилади.
Хавфсизликни таъминлаш йўлидаги айни ҳаракат учун ҳарбийларга жами 100 миллион АҚШ долларидан зиёд маблағ сарфланади.