...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШда аёл турмуш ўртоғи ва 4 нафар боласини пичоқлади


10:26, 07.07.2017 Олам
 4 202

Ҳозирча аёлнинг нима сабабдан ўз яқинларини ўлдиргани сир сақланмоқда.

Бугун, 6 июль куни АҚШнинг Жоржия штати Гуиннетт ҳудудидан 10 ёшга тўлмаган тўрт нафар бола ва бир эркакнинг жасади пичоқлаб кетилган ҳолатда топилган.
 
Маълум бўлишича, полиция ходимлари ҳалок бўлганлар жасадини чоршанба куни ўз уйларидан топишган. Ҳалок бўлганлардан ташқари яна бир бола жиддий жароҳат билан шифохонага етказилган.
 
Полиция қурбон бўлган болалар жиноятчиси сифатида уларнинг онасини гумон остига олган. Болалар ёши аниқ келтириб ўтилмаган бўлса-да, 10 ёшга тўлмаганини полиция тасдиқлади.
 
Шунингдек, полиция ўлдирилган эркак болаларнинг отаси эканини ҳам таъкидлаб ўтди. Гумондор аёлнинг нима сабабдан бу ишга қўл ургани ҳозирча маълум этилмади.
Акмал Эшонхонов

Теглар:АҚШ пичоқ болалар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!