Сайловчиларга қарата ўқ узган жиноятчи кейинчалик ўлик ҳолда топилган.
Гувоҳларнинг айтишича, гумонланувчи шахс участкага яқинлашгач, йигирмага яқин ўқ узган. Оқибатда эса 1 киши вафот этди, 3 киши жароҳат олди.
Полиция жиноятчига қарата жавоб ўқини отган, бироқ у қочиб кетган. Кейинчалик, у Азусадаги уйларнинг бирида ўлик ҳолда топилган.
Хабарингиз бор, 8 ноябрь куни АҚШда президент сайлови ўтказилди. Бу лавозимга икки сиёсатчи даъвогар: Дональд Трамп ва Ҳиллари Клинтон. Бир қатор нашрлар илк ҳисоб-китоб тахминларини чоп этишмоқда. Дастлабки тахминларга кўра, Трамп кўплаб штатларда етакчилик қилмоқда.