...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ президенти сайловига беш кун қолди


13:09, 03.11.2016 Олам
 3 290

АҚШ президентлигига сайловолди кампаниялари авжига чиққан пайтда Республикачилар Демократлардан олти фоизга ортда қолмоқда.

8 ноябрь куни АҚШ президентлигига сайлов ўтказилади. Бу кунга саноқли кунлар қолган бир вақтда Барак Обама демократлар партияси номзоди Ҳиллари Клинтонни қўллаб-қувватлаш учун бор кучини ишга солмоқда. Бу ҳақда “Euronews” хабар берди.
 
2 ноябрь куни у Демократларга ҳам, Республикачиларга ҳам оғиб кетаверадиган штатлардан бири Шимолий Каролинада пайдо бўлди.
 
Обаманинг сайловчилар билан учрашувда айтишича, Оқ уйга Трампдек одам келиши мамлакат учун хавфли. У ҳанузгача одатлари ва ҳаётга бўлган қарашларини ўзгартирмаган.
 
“Агар Трамп президент бўлгунга қадар аёлларни ҳурмат қилмас экан, ушбу лавозимга сайланганидан кейин ҳам шундайлигича қолади”, дейди Барак Обама.
 
Дональд Трампнинг штаби Клинтон билан боғлиқ иккита текширув иши ҳақидаги гапларни оловлантиришда давом этмоқда. Улардан бири Клинтоннинг давлат котиби лавозимидаги электрон ёзишмалари билан боғлиқ бўлса, бошқаси Клинтон фондининг фаолиятига тегишли.
 
ФБИ Оқ уйни текширувлар якунига қадар ҳар қандай ахборот ошкор бўлиб қолиши мумкин, дея огоҳлантирган.
 
“Олти кундан сўнг биз Флоридада ғалаба қозонамиз ва Оқ уй учун пойгада ютиб чиқамиз. Шубҳасиз, Дональд Трамп. Осон ва ҳамирдан қил суғургандек. Мен сўнгги кунларда Ҳилларини кузатяпман, у, шунчаки, ақлдан озган. Бизга эса бундайлар керак эмас”, дейди Республикачилар партияси номзоди Дональд Трамп.
 
Шунга қарамай, ФБИнинг Клинтон билан боғлиқ текширувлари сайловчилар кайфиятига таъсир қилмади.
 
“Reuters” агентлиги ва “Ipsos” ижтимоий агентлиги ўтказган сўровлар натижасида сайловчилар республикачилар партияси номзодидан кўра демократлар партияси номзодига 6 фоиз кўп овоз берган.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Барак Обама Дональд Трамп Ҳиллари Клинтон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!