...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ Президенти Барак Обама Шавкат Мирзиёевни Президентлик билан табриклади


14:55, 10.12.2016 Жамият
 3 822

Барак Обаманинг табригида Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчиси сифатида муҳим соҳаларда амалга оширган ишлари юқори баҳоланган ва икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиршга умид қилиши айтилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси номзоди Шавкат Миромонович Мирзиёев ғолиб бўлди. Кеча, 9 декабрь куни Марказий сайлов комиссияси 4 декабрь куни ўтказилган Президент сайловининг натижаларини эълон қилди. Унга кўра, Шавкат Миромонович Мирзиёевни ёқлаб 15 миллион 906 минг 724 нафар сайловчи ёки овоз беришда иштирок этган сайловчилар умумий сонининг 88,61 фоизи овоз бергани тасдиқланди.
 
Дунёнинг кўплаб давлатлари раҳбарлири томонидан Шавкат Мирзиёевга Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ғолиб бўлгани муносабати билан самимий қутловлар келмоқда. 9 декабрь куни АҚШ Президенти Барак Обама ҳам Шавкат Мирзиёевга табрик жўнатди. Барак Обаманинг қутлов сўзи Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига, деб бошланади.
 
“Америка Қўшма Штатлари номидан Сизни Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганингиз билан муборакбод этаман. Мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик алоқалари мамлакатингиз мустақилликка эришгач, яъни 25 йил аввал бошланган”, дейилади табрикда.
АҚШ раҳбари Ўзбекистон Республикасининг мустақиллиги, суверенитети ҳамда ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашга доир сиёсатимиз бугун ҳам давом этаётганини таъкидлаган.
 
“Сизнинг Президент этиб сайланишингиз Ўзбекистон учун муҳим даврни бошлаб берди. Сизнинг минтақада ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда халқаро муносабатларда мувозанатни сақлашга қаратаётган алоҳида эътиборингизни қўллаб-қувватлайман”, дейди Барак Обама.

АҚШ президенти Шавкат Мирзиёевнинг Президент вазифасини бажарувчи сифатида муҳим соҳаларда, шу жумладан, иқтисодиёт ва қонун устуворлиги соҳаларида Сиз бошлаган ишларни этироф этди. Шунингдек, икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожланишига умид билдирган.
 
“Ҳукуматингиз билан ўрнатилган ҳамкорликни янада ривожлантиришдан манфаатдормиз ҳамда ушбу алоқаларни янада чуқурлаштириш учун янги имкониятларни ишга соламиз. Ўзаро умумий манфаатларимизни ҳисобга олиб, мамлакатларимиз фаровонлиги йўлида биргаликдаги ишларимизни давом эттирамиз, деган умиддаман”, дейилади Барак Обама юборган табрикда.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Шавкат Мирзиёев Барак Обама Табрик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар