...
МЕНЮ
ONLINE TV

Машҳур “Руки вверх” гуруҳи солисти Сергей Жуков қандолат дўконида сотувчи бўлмоқчи


13:07, 10.12.2016 Шоу-бизнес
 2 748

Сергей Жуков ва унинг рафиқаси Регина Бурд қандолат ишлаб чиқарувчи фирмага эга.

Россиянинг машҳур “Руки вверх” гуруҳи солисти Сергей Жуков яқин кунларда рафиқаси Регина Бурд билан илк қандолат дўконини очмоқда.
 
Маълумотларга кўра, ушбу қандолат дўконида хонанданинг шахсан ўзи бир неча кун давомида ҳаридорларни кутиб олади. Бу ҳақда “7days.ru” нашри хабар қилди.
 
“Cupcake Story” номли қандолат дўкони Москва шаҳрининг марказида очилади.
 
“Cupcake Story”да турли ширинликлар, ноёб мева турларидан тайёрланган мурабболар, тортлар билан савдо қилинади.
 
“Барча барчани байрамона очилиш маросимига таклиф этамиз. Оилангиз, дўстларингиз ва ҳамкасбларингиз билан қандолатхонамизга ташриф буюринг! Ваъда берамиз, сизга мазали пишириқлар ва роҳат баҳш этамиз”, дейди хонанда.
 
Маълумот учун, Сергей Жуков рафиқаси Регина Бурд билан ширинликлар ишлаб чиқарувчи фирмага эгалар. Аввал, ҳаридорлар ушбу фирма маҳсулотларига фақат интернет орқали буюртма бериш имконига эга эдилар.  
Умида Якубова

Теглар:Реки вверх Сергей Жуков Қандолатхона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!