...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ президенти Барак Обама қайси қўшиқларни севиб тинглайди?


12:34, 19.10.2016 Олам
 3 513

Барак Обама ва Мишель Обама мусиқий тўпламларини Бейонс, Боб Марли, Стив Уандер ва Jay-Z қўшиқларисиз тасаввур қилиш қийин.

АҚШ президенти Барак Обама ва Қўшма штатларнинг биринчи аёли Мишель Обама спорт машғулотлари вақтида тинглайдиган севимли қўшиқлари рўйхатини эълон қилдилар.
 
Бу ҳақда хабар қилаётган “Rolling Stone” нашрида келтирилишича, президент учун машғулот қўшиқлари рўйхатининг бошида “Black Eyed Peas” гуруҳининг “Let’s get it started” таронасининг янгиланган варианти туради. Хонандалардан кейинги қаторларда америкалик жаз қўшиқчи Нина Симон, кейингисида эса Стинг туради. Шунингдек, АҚШ раҳбари плейлистида Боб Марлининг “Could you be loved” қўшиғи ҳам жой олган.
 
Барак ва Мишель Обама Бейонс замонавий хонандалардан рэпер Jay-Z қўшиқларини севиб тинглашади. Шунингдек, президент швециялик дуэт қўшиқчилар “Icona Pop” ижодига ҳам бефарқ эмас. Уларнинг “Emergency” қўшиғи Обаманинг плейлистидан жой олган. 
Дурдона Расулова

Теглар:Барак Обама Мишель Обама 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!