...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хитойда 300 дан зиёд бола овқатдан заҳарланди


12:07, 19.10.2016 Олам
 2 286

Умумий ҳисобда 35 та синфга мўлжалланган мактабнинг 27 та синф ўқувчилари овқатдан заҳарланишган.

Хитой шимолидаги Хэбэй провинцияси Чжэндин уездида жойлашган бошланғич мактабининг 300 дан ортиқ ўқувчиси овқатдан заҳарланди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
 
Маълумотларга қараганда, 27 та синфда таҳсил олаётган ўқувчилар заҳарланишган. Улардан 74 нафари зудлик билан шифохонага етказилган. Ўқувчиларнинг саломатлиги айни вақтда қониқарли эканлиги маълум қилинди.
 
Таҳлиллар ўқувчиларнинг овқатдан заҳарланганликларини кўрсатди. Хозирда мазкур вазият юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 
Дурдона Расулова

Теглар:Хитой Заҳарланиш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!