...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ Ўзбекистонга сил касаллигини тезкор аниқлашга ёрдам берувчи ускунани топширди


12:09, 31.01.2018 Жамият
 1 914

Сил ҳасталагини аниқлаш учун аввал 8 ҳафтадан ортиқ вақт сарфланган бўлса, бу ускуна орқали 2 соатда ташҳис қўйиш мумкин бўлади.

АҚШнинг Марказий Осиёдаги халқаро ривожланиш агентлигининг минтақавий ваколатхонаси директори ўринбосари Сара Уолтер ва Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Лианн Куппенс иштирокида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига сил касаллигини тезкор аниқлаш имконини берувчи замонавий тиббий ускунаси топширилди. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонасининг Ахборот хизмати хабар бермоқда.
 
Фойдаланиш учун қулай бўлган 4 та тўплам XpertMTB/RIF ускунаси топширилган бўлиб, бу ускуна ёрдамида сил ҳасталагини 2 соатда аниқлаш мумкин. Авваллари бу касалликни аниқлаш учун 8 ҳафтадан зиёд вақт кетар эди.
 
Айни вақтда Ўзбекистонда XpertMTB/RIF ускунасининг 27 та тўпламидан фойдаланилади.
Дурдона Расулова 

Теглар:XpertMTB/RIF Сил касаллиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар