Президентлар стратегик шериклик масаласини муҳокама қилишади.
Кеча, 9 январь куни Оқ уйнинг маълум қилишича, АҚШ президенти Дональд Трамп Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан шу йилнинг 16 январь куни Вашингтонда учрашишади.
Оқ уйнинг хабарида, “Президентлар минтақавий хавфсизлик ҳамда иқтисодий ҳамкорлик бўйича стратегик шерикликни мустаҳкамлаш ва янада кенгайтириш масаласини муҳокама қилишади”, дейилган.
Оқ уй маъмуриятининг берган маълумотига кўра, Трамп ва Назарбоев, “қатор халқаро муаммолар, асосан Афғонистон муаммосининг ҳал қилинишида Қозоғистоннинг БМТ Хавфсизлик Кенгаши раислигидаги етакчилигидан фойдаланиш масаласини ҳам муҳокама қилишади”. Бундан ташқари, оммавий қирғин қуролларининг кенг тарқалмаслиги тўғрисида фикр алмашилади.