АҚШ 2011 йилда ЮНЕСКОга Фаластиннинг аъзо сифатида қабул қилинганидан сўнг бадалларни тўлашни тўхтатган эди.
Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху АҚШ баёнотидан кейин Исроил ҳам ЮНЕСКО таркибидан чиқишга тайёргарлик кўраётганини маълум қилган.
АҚШ 2011 йилда ЮНЕСКОга Фаластиннинг аъзо сифатида қабул қилинганидан сўнг бадалларни тўлашни тўхтатган эди. Шу сабабли АҚШ ташкилотдаги овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум этилганди.
Маълумот учун, АҚШнинг ЮНЕСКО бюджетидаги улуши 22 фоизни ташкил этади. АҚШнинг ташкилотдан қарздорлиги 550 млн долларни ташкил этади.
АҚШ баёнотига кўра, мамлакат 2019 йил 1 январдан аъзоликни тўхтатиб, кузатувчи мақомини олишни режалаштирмоқда.
АҚШ томони аъзоликдан чиқишда қуйидаги сабабларни кўрсатмоқда:
- Биринчидан, АҚШнинг ЮНЕСКОдан қарзи ўсиб бормоқда;
- Иккинчидан, ЮНЕСКОда фундаментал ислоҳотлар зарур ва АҚШ унинг фаолиятидан қониқмаяпти;
- Учинчидан, ташкилотда Исроилга қарши кайфиятнинг пайдо бўлгани.
Юқоридаги уч кўрсатма шунчаки важ бўлиб, АҚШ Фаластиннинг ташкилотга қабул қилингани унинг чиқишига асосий сабабдир.
БМТ нинг Бош котиби ва ЮНЕСКО Бош директори АҚШнинг ташкилотга кераклигини ва унинг ташкилотдан чиқиши ачинарли ҳолат эканини айтиб ўтдилар.