...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шимолий Корея Қримни Россияга тегишли деб тан олди


09:35, 13.10.2017 Олам
 3 087

Қримнинг Россияга қўшилишини КХДР, Сурия, Зимбабве, Венесуэла, Боливия, Куба, Никарагуа, Афғонистон ва Қирғизистон мамлакатлари қонуний деб ҳисоблайди.

Россиянинг КХДРдаги элчихонаси расмий Пхеньян Қримни Россия Федерациясининг ажралмас қисми деб ҳисоблашини билдирди. Бу ҳақда “Meduza” нашри хабар берди.
 
“Илмий энциклопедия” нашриёти (КХДР) янги сиёсий дунё харитасини нашрдан чиқарди. Шуниси диққатга сазоворки, унда Қрим ярим ороли Россия “ранглари”га бўялган.
 
КХДР ТИВнинг тушунтиришича, республика Қрим ярим оролининг Россия Федерациясига кириши бўйича ўтказилган референдум якунларини ҳурмат қилади.
 
“КХДР референдумнинг якунларини легитим ва халқаро ҳуқуқ меъёрларига жавоб берадиган жараён деб ҳисоблайди”, дейилади Россия Федерациясининг Шимолий Кореядаги элчихонасига тегишли Facebook’даги расмий саҳифасида.
 
Маълумот учун, Қрим ярим ороли 2014 йилнинг март ойидан ўтказилган референдум натижаларига кўра Россия Федерацияси таркибига қўшилган эди.
 
Қримнинг Россияга қўшилиши КХДР, Сурия, Зимбабве, Венесуэла, Боливия, Куба, Никарагуа, Афғонистон ва Қирғизистон мамлакатлари қонуний деб ҳисоблайди.
 
Ушбу мамлакатларнинг кўпчилиги, шунингдек, Арманистон ва Белорусь Республикаси Қримнинг Россияга қўшилиши ортидан 2014 йилнинг март ойида қабул қилинган Украинанинг ҳудудий яхлитлиги тўғрисида БМТ қарорига қарши овоз берган.
 
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Украинага қилган сафари чоғида расмий Анқара Қримнинг Россияга қўшилишини ноқонуний экани ва уни тан олмаслигини айтган эди.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Шимолий Корея Қрим Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!