...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ иттифоқчиси Туркиядаги вазиятга баҳо берди


11:51, 14.08.2018 Олам
 3 728

Ҳар икки давлат ҳам юзага келган вазиятни кўриб чиқиши зарурлигини таъкидлаб ўтади расмий Лондон вакили.

Туркия замонавий демократик ва қонун тамойилларига амал қиладиган давлат, деб таъкидлаб ўтган “Fox News” телеканалига берган интервьюсида Буюк Британиянинг БМТдаги вакили Карен Пирс.
 
Унинг маълум қилишича, АҚШ каби Туркия ҳам НАТО доирасида Буюк Британиянинг яқин ҳамкорларидан биридир.
 
Ҳар икки давлат ҳам юзага келган вазиятни кўриб чиқиши зарурлигини айтади расмий Лондон вакили.
 
АҚШ расмийларининг таъкидлашича,  Туркиядаги миллий валютанинг кескин қадрсизланиши, пўлат ва алюмин савдоси билан боғлиқ эмас. Чунки пўлат ва алюмин экспортидан тушадиган даромад Туркия ЯММнинг кичик қисмини ташкил этади.
 
АҚШ томони ушбу вазият Туркиянинг демократиядан узоқлашганлиги сабабли юзага келганлигини маълум қилган.
 
Эслатиб ўтамиз, 10 август куни АҚШ президенти Дональд Трамп Туркия учун алюмин ва пўлатга белгиланган божларни икки баробар ошириб, мос равишда 20 ва 50 фоиз қилиб белгилаш ҳақида буйруқ бергани ҳақида хабар қилган эдик.
Санжар Жўра

Теглар:Карен Пирс Туркия АҚШ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!