Айни кунларда эса президент маъмурияти Яқин Шарқ минтақасидаги сунний араб давлатлари билан музокараларга киришмоқда.
Гап шундаки, АҚШ Эронни халқаро майдонда яккалаб қўйиш учун араб давлатлари билан ҳамкорлик қилмоқчи, ўз ўрнида араб давлатлари ҳам Исроил билан келишиб операцияларни амалга ошириши сўралмоқда.
Ҳозирча янги Аляньс таркибида Саудия Арабистон, Миср, БАА ва Иордания ҳукуматларини кўришимиз эҳтимоли юқори. АҚШ ва Исроил мазкур ҳамкорликка расман қўшилмаса-да, ҳарбий ва разведка соҳасида ёрдам кўрсатиб туради.
Аляньс, НАТО фаолияти каби, ташқи душман ҳужумини бутун ҳамкор давлатларга қилинган тажовуз, деб билиши кўзда тутилмоқда. Келгуси режалар ва амалий чоралар ҳал қилиниш арафасида.