...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ элчихонаси Шавкат Мирзиёевни Президентлик лавозими билан табриклади


13:18, 17.12.2016 Жамият
 2 796

1991 йилдаги мустақилликдан буён Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистоннинг асосий ҳамкорларидан бири бўлиб келмоқда.

Ўзбекистон мустақилликка эришганидан буён дунёнинг талайгина етакчи давлатлари билан ҳар томонлама ҳамкорлик қилиб келмоқда. Марказий Осиёнинг энг кўзга кўринган мамлакати ҳисобланган Ўзбекистон бугун дунё эътиборида. Турли жабҳаларда эришилган ютуқлар бизни дунёга танитмоқда. Хусусан, Республикамиз сиёсатидаги ўзгаришлар ҳам хориж давлатлари нигоҳида.
 
Жорий йил 4 декабрь куни ўтказилган Президент сайлови фикримиз исботидир. Сайловнинг ўтказилиш жараёни дунёнинг юзлаб ОАВлари орқали ёритиб борилди. Халқаро экспертлар бундай сиёсий жараённи ўтказиш юқори даражада ташкил этилганлигини эътироф этишди. Сайловда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзод Шавкат Миромонович Мирзиёев ғолиб бўлди ва Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимини эгаллади. Шу муносабат билан дунёнинг кўплаб давлат раҳбарлари, сиёсий арбоблар, турли халқаро ташкилотлар томонидан табрик мактублари келишда давом этмоқда.
 
Аввалроқ, АҚШ президенти Барак Обама Шавкат Мирзиёевни Президент этиб сайлангани билан муборакбод этганди. 16 декабрь куни эса АҚШнинг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси ҳам Шавкат Мирзиёевга табрик йўллади. Элчихонанинг Facebook’даги расмий саҳифасида шундай дейилади:
 
“Тошкентдаги АҚШ элчихонаси Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимини расман эгаллаган Президент Шавкат Мирзиёевни муборакбод этади. 1991 йилдаги мустақилликдан буён Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистоннинг асосий ҳамкорларидан бири бўлиб келмоқда. Мамлакат суверенитети, барқарорлиги ва мустақиллигини қўллаб-қувватлашда давом этар эканмиз, биз барча соҳаларда янада чуқурроқ ҳамкорликни ривожлантириш тарафдоримиз.
 
Бу соҳалар қаторига сиёсий алоқалар, иқтисодий ва савдо муносабатларни ривожлантириш, инсон ҳуқуқлари бўйича ҳамкорлик ҳамда икки мамлакат халқлари ўртасида бевосита муносабатларни мустаҳкамлаш киради. Шунингдек, биз Ўзбекистонни минтақавий хавфсизлик, минтақавий алоқалар ҳамда фаровонликка қаратилган саъй-ҳаракатларини давом эттиришга чақирамиз”.
 
Бундай табрик ва самимий тилаклар битилган мактублар, шунингдек, Бирлашган Араб Амирликлари президенти Халифа бин Зоид Ол Наҳаён, Европа Кенгаши номидан Дональд Туск, Европа Комиссияси номидан Жан-Клод Юнкер, Бельгияликлар Қироли Филипп, Грузия президенти Гиоргий Маргвелашвили ва бошқа давлатлар раҳбарлари томонидан келишда давом этяпти.
Дурдона Расулова

Теглар:АҚШ элчихонаси Шавкат Мирзиёев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар