...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ – КХДР машмашаси давом этади


17:03, 28.05.2018 Олам
 3 243

Бекор қилинган учрашув ўша жойда, ўша вақтда ўтказилиши мумкин.

Аввалроқ, АҚШ президенти Дональд Трамп КХДР етакчиси билан учрашувни бекор қилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Ушбу хабардан сўнг, АҚШ ва КХДР расмийлари исталган вақтда учрашув ўтказишга тайёр эканлигини маълум қилган.
 
Шундан сўнг, Дональд Трамп ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Шимолий Корея билан бекор қилинган саммитни ўтказиш бўйича ишлар давом этаётганини айтган. Агар ижобий натижага эришилса, учрашув Сингапурда 12 июнь куни ўтказилади.
 

Бугун, АҚШ ва КХДР делегацияси саммит ўтказилиши керак бўлган жой – Сингапурда давлат раҳбарлари учрашувини келишиб олиш учун музокара ўтказади.
 
Маълумот ўрнида, АҚШ делегациясига Давлат департаментининг КХДР бўйича вакили Ким Сон бошчилик қилмоқда.
 
Шимолий Корея делегациясига КХДР Давлат кенгаши раиси ўринбосари Ким Чхан Сон раҳбарлик қилмоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:АҚШ-КХДР 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!