...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Энди тинч ухланг!” – Трамп Обаманинг қўлидан келмаган ишни бажарди


16:43, 16.06.2018 Олам
 8 000

Барак Обама КХДРни Вашингтон учун асосий ва энг жиддий муаммо деб ҳисоблаган.

Шимолий Корея энди ядровий хавф сола олмайди. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп ўз Twitter саҳифасида пост қолдирди.
 
“Энди ҳамма ўзини мен лавозимга келган кунга қарагандан хавфсизроқ ҳис қилади. Энди Шимолий Кореядан ядро хавфи йўқ. Ким Чен Ин билан учрашув қизиқарли ва жудаям ижобий тажриба бўлди”, деган Трамп.
 
Трамп авваллари америкаликлар АҚШ ва Шимолий Корея урушади деб ҳисоблаган. Шунингдек, собиқ президент Барак Обама КХДРни Вашингтон учун асосий ва энг жиддий муаммо деб ҳисоблаганини таъкидлаган.
 
“Энди бундай эмас, тинч ухланг!”, дейди президент.

Эслатиб ўтамиз, Дональд Трамп 12 июнь куни Сингапурда КХДР етакчиси Ким Чен Ин билан учрашди. Музокаралар ижобий руҳда бўлиб ўтди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Дональд Трамп АҚШ-КХДР 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!