Об-ҳавода кузатиладиган ўзгаришлар ҳақида маълумот берилди.
Тошкентда ҳаво ҳарорати кечаси +10...+12, кундузи +27...+29 даража бўлади. 5-10 м/с тезликда шамол эсиб туради.
Фарғона водийсида ҳаво ҳарорати кечаси +8...+13, кундузи +25...+30 даража бўлади. Ёғингарчилик кузатилмайди.
Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +10...+15, кундузи +27...+32 даража бўлади. 3-8 м/с тезликда шамол эсиб туради.
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво кечаси +13...+18, кундузи +27...+32 даражагача кўтарилиб, бироз булутли бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +13...+18, кундузи +32...+37 даража бўлади. Ёғингарчилик кузатилмайди.