...
МЕНЮ
ONLINE TV

Apple‘дан янгилик: энди ухлаётганингизда эҳтиёт бўлинг


10:05, 11.05.2017 Технология
 15 481

Beddit ҳам ушбу хабарни тасдиқлади ва эндиликда унинг қурилмалари Apple қоидаларига мувофиқ йиғилиши ва фойдаланилишини маълум қилди.

Apple уйқуни кузатиш қурилмалари ишлаб чиқарувчи Финляндиянинг Beddit компаниясини сотиб олди. Бу ҳақдаги дастлабки маълумотларни CNBC тақдим этди.
 
Beddit ҳам ушбу хабарни тасдиқлади ва эндиликда унинг қурилмалари Apple қоидаларига мувофиқ йиғилиши ва фойдаланилишини маълум қилди. Келишувнинг молиявий тафсилотлари баён айтилмаган.
 
Маълумот ўрнида, Beddit фойдаланувчиларнинг уйқусини кузатувчи қурилма ва дастурий таъминотни ишлаб чиқиш билан шуғулланади. Компания 2007 йилда тузилган бўлиб, ҳозиргача 3,5 млн доллар инвестицияни жалб қилган.
 
Beddit қурилмалари уйқунинг сифати ва давомийлигини, шунингдек, ухлаётган одамнинг нафас олиши, юрак уриши, ҳарорати, ҳаракатлари, хуррак отишини қайд этади. Қурилманинг нархи 150 долларни ташкил этади.
Сумбула

Теглар:Apple Beddit уйқу 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!