У 59 ёшда эди.
"Минор" жоме масжиди имом-хатиби - Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов жорий йил апрель ойи бошларида инсульт хасталигини бошдан кечириб, шифохонада даволанаётгани, комага тушгани, кейин аҳволи бироз яхшилангани ҳақида хабар берган эдик.
Бугун, 13 июнь - Муборак Рамазон ойининг 28 кунида Анвар қори Турсунов вафот этди. У 59 ёшда эди.
Маълумот ўрнида, Анвар қори Турсунов 1958 йил 21 ноябрда Тошкент шаҳри Яшнобод туманида хизматчи оиласида туғилган.
1966-1976 йилларда Яшнобод туманидаги 198-умумий ўрта таълим мактабида таҳсил олган.
1981 йил Тошкент Давлат университетининг филология факультетини, 2001 йил Тошкент Ислом институтини тамомлаган.
1981-1984 йй. – “Ёшлик” журналида муҳаррир;
1984-1987 йй. – Ўзбекистон Фанлар Академиясида илмий ходим;
1987-1989 йй. – Тошкент шаҳар, Абдулла Қаҳҳор уй музейи илмий ходими;
1989-1994 йй. – Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси қошидаги таржима ва адабий алоқалар марказида Шарқ адабиёти бўйича катта муҳаррир
1994-1999 йй. – Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, “Янгиобод” жоме масжиди имом-хатиби;
1999-2015 йй. – Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ҳамда Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани “Хўжа Ахрор Валий” жоме масжиди имом-хатиби;
2015 йилдан – Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ҳамда Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани “Минор” жоме масжиди имом-хатиби вазифасида фаолият юритди.
Фурсатдан фойдаланиб, таҳририятимиз номидан Анвар қори Турсуновнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.