Насиба Мақсудова бугун 69 ёшни қарши олган бўлар эди.
Бугун, 12 апрель ўзбек санъати ва маданиятида ҳурматга эга бўлган устоз ижодкорларнинг таваллуд топган куни. Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев 70 йиллик юбилейини нишонлаётган бўлса, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулчеҳра Саъдуллаева эса 67 ёшни қаршилади.
Шунингдек, бугун жорий йилнинг 8 февралидан 9 февралига ўтар кечаси ёруғ оламни тарк этган таниқли сухандон, “MY5” телеканалидаги “Дийдор ширин” кўрсатуви муаллифи ва бошловчиси Насиба Мақсудованинг ҳам туғилган кунидир. У 69 ёшни қарши олган бўлар эди.
Насиба Мақсудованинг шогирди Анвар Азимов Instagram‘даги саҳифаси орқали устозини хотирлади.
“Инсон умри яшалган йиллар эмас, қилинган ишлар билан ўлчанади, дейишади. Бугун устозим Насиба Мақсудова ҳаёт бўлганида 69 ёшга кирган бўларди! Болалигимда Насиба опанинг чиқишларини кўриб катта бўлганман, айниқса, “Ассалом, Ўзбекистон” кўрсатувида уларнинг чиқишлари ва экран орқали мен билан гаплашишлари хотирамда қолган. Лекин тасаввур қилмаган эканман, йиллар ўтиб, шу кўрсатувда ўзим ҳам бошловчилик қилишимни ҳамда Насиба Мақсудовадек устоз билан бирга ишлашимни. Устоз ҳали 10-15 йил “Дийдор ширин”ни бирга олиб борамиз дер эди. Аммо ўлим ҳақ экан. У киши яратган мактаб ва бошлаган ишларини давом эттириш эса биз шогирдлар олдидаги катта бурчдир!”, деб ёзади бошловчи Анвар Азимов.
Шунингдек, Азимов бундан роппа-роса бир йил аввал 2016 йилнинг 12 апрель куни кеч соат 19.00 да Насиба Мақсудова билан туширилган суратни ҳам илова қилди.
Маълумот учун, Насиба Мақсудова умрини маданият ва санъат соҳасига, хусусан, телевидениега бахш этган сухандон, “Олтин қалам” миллий мукофоти совриндори, “Шуҳрат” медали соҳибаси ҳамдир. Шунингдек, жорий йилда Насиба Мақсудова “Эътироф” мукофоти билан ҳам тақдирланганди.

Сумбула