БМТ Бош котиби ўз мактубида Шавкат Мирзиёевга бўлган ҳурмат ва эҳтироми чексиз эканини айтган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев БМТ Бош котиби сифатида иш бошлаган Антониу Гутеррешни табриклаб, муваффақиятлар тилаган эди. Шавкат Мирзиёевнинг табригига жавобан Антониу Гутерреш ҳам самимий миннатдорчилик мактубини йўллади.
Бош котиб ўз мактубида табрик учун Шавкат Мирзиёевга миннатдорчилик сўзларини айтиб, билдирилган ишончдан ғоят таъсирланганини ёзади.
“Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида самарали ҳамкорлик йўлга қўйилган. Мен бу ҳамкорликни ривожлантириш, шу жумладан, БМТнинг мамлакатингиздаги ваколатхонаси, БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази орқали янада мустаҳкамлашга ҳаракат қиламан.
Орол денгизининг қуриши оқибатларини юмшатиш бизнинг умумий ва устувор мақсадимиз эканини яхши англайман. БМТ ушбу фожеа билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларингизни бундан кейин ҳам қўллаб-қувватлайверади.
Янги лавозимга киришар эканман, Ўзбекистон халқи ва умуман Марказий Осиё минтақасининг фаровонлиги йўлидаги яқин ҳамкорлигимизни янада кенгайтирамиз, деган умиддаман”, дейди Бош котиб Антониу Гутерреш.
У Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикасига ташриф буюриш ҳақидаги таклифига миннатдорлик билдириб, қулай имконият бўлиши билан Ўзбекистонга келишини маълум қилган.
“Фурсатдан фойдаланиб, Сизни Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганингиз муносабати билан муборакбод этаман. Сиз билан яқин вақтларда учрашиш ҳамда глобал ва минтақавий долзарб таҳдидларни бартараф этиш йўлида ҳамкорликда ишлаш имкониятини сабрсизлик билан кутаман”, дейди Антониу Гутерреш.
У мактуби сўнггида Шавкат Мирзиёевга бўлган ҳурмат ва эҳтироми чексиз эканини айтган.