Ҳозирда актриса фарзандларининг ўқиши ва дам олиши учун ўз маблағларини аямай сарф этмоқда.
Ҳозиргача уларнинг оилавий можаролари ниҳоясига етганича йўқ. Шунга қарамай, Анжелина Жоли ҳақида навбатдаги миш-миш ва хабарлар хориж оммавий ахборот воситалари орқали тақдим қилинмоқда. Энг сўнггиси билан танишинг.
Маълум бўлишича, Анжелина Жоли банкротлик арафасида. Сабаби, ҳозирда актриса фарзандларининг ўқиши ва дам олиши учун ўз маблағларини аямай сарф этмоқда.
Ҳозирда Анжелина актёрлик карьераси учун жуда оз вақт сарф этмоқда. У асосий вақтини болаларининг тарбияси ва режиссюрага вақт ажратмоқда. Унинг лойиҳалари хонандага ҳеч қандай даромад келтирмайди.
Анжелинанинг айтишича, у буни пул ва бойлик орттириш учун қилмаяпти, аксинча, жамоатчиликни жамиятдаги муаммоларга қаратиш учунгина ўз машхурлигидан фойдаланяпти, холос.
Анжелина Жолининг банкротлик арафасида эканлиги ҳақида маълумотлар тарқалаётган бир пайтда унинг ҳаражатлари аввалгидек қолавермоқда.
Балки шунинг учун бўлса керак, у сўнгги йилларда “Энг кўп даромад топувчи машхурлар” рўйхатига киритилмаяпти.