...
МЕНЮ
ONLINE TV

Англиялик хакер АҚШ мудофаа вазирлиги тизимини бузиб ташлади


09:27, 17.06.2017 Олам
 6 365

Хакер ходимларнинг электрон манзилларидаги ёзишмалари ва махфий паролларидан ҳам хабардор бўлган.

Кеча, 16 июнь куни, Буюк Британия Миллий жиноят агентлиги Шон Кеффри исмли хакерни АҚШ Мудофаа вазирлиги ходимларининг юзлаб маълумотларини ўғирлагани ҳақида расмий баёнот берди.
 
“Саттон Колдфилд шаҳрида яшовчи 25 ёшли Шон Кэффри АҚШ Мудофаа вазирлиги ходимларининг офис компьютерларидан хизмат кўрсатиш ҳолати тўғрисидаги маълумотларни ўғирлаганликда қўлга олинди. Зеро, Кэффри ходимларнинг электрон манзилларидаги ёзишмалари ва махфий паролларидан ҳам хабардор бўлган. У яна 800 та сунъий йўлдош алоқа тизимининг фойдаланувчилари ва 30 мингдан ортиқ фойдаланувчилар телефонларидаги маълумотларни сунъий йўлдош орқали кузатишга эришган”, дейилади баёнотда.
 
Хакер бу ишларни 2014 йилнинг 15 июнь кунидан бошлаб амалга ошириб келган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари Кеффрини 2015 йилнинг март ойида қўлга олишган бўлиб, ўғирлик у интернет тармоғидан чиққан пайтда амалга оширилган. Шон ноқонуний ишларининг барчасини пухта режа асосида ишга туширган. Айни шу сабабдан ҳуқуқ-тартибот идоралари унинг қайси манзилда эканини топишда қийналишди.
 
АҚШ Мудофаа вазирлиги ўғирлик натижасидаги зарарни 628 минг доллар дея баҳоламоқда.
 
Бирмингем Олий суди Кеффрини жорий йилнинг 15 июнь куни компьютердан фойдаланиш қонунларини бузганликда айблади. Ҳозирча суд Шон Кеффрига қандай жазо қўлланилиши ҳақида расман қарор қабул қилмаган. Тахминларга кўра, компьютер қароқчисига 10-15 йил атрофида қамоқ жазоси ва олиб келинган зарарни тўлатиш айбини юклайди.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Хакер АҚШ Мудофаа вазирлиги Буюк Британия Шон Кеффри 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!