...
МЕНЮ
ONLINE TV

Англияда футбол мавсумига старт берилди: Голларга бой бўлган учрашувда “Арсенал” “Лестер”ни мағлуб этди


10:19, 12.08.2017 Спорт
 1 885

Англия премьер-лигасининг илк турини “Арсенал” – “Лестер” учрашуви бошлаб берди.

Бугун, 12 август кунига ўтар кечаси Англияда премьер-лига ўйинлари бошланиши ҳақида хабар бергандик.
 
Англия премьер-лигасининг илк турини “Арсенал” – “Лестер” учрашуви бошлаб берди. Тошкент вақти билан 23:45 да старт олган ўйин лондонликларнинг 4:3 ҳисобидаги иродали ғалабалари билан якунига етди.
 
“Арсенал” томонидан 2-дақиқада урилган голга “Лестер” 5 дақиқада жавоб қайтарди.
 
Шундан сўнг 29-дақиқада меҳмонлар Жейми Вардининг урган голи эвазига олдинга ўтиб олди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда “Арсенал” ҳужумчиси Дани Уэлбек деярли очиқ дарвоза қаршисига чиқди ва вазиятдан фойдаланиб ҳисобни тенглаштирди.
 
Жамоалар иккинчи бўлимни ҳам жанговор тарзда бошлашди. 56-дақиқада бурчак зарбасидан сўнги етказиб берилган тўпни боши билан дарвозага жойлаб қўйган Варди дубль қайд этиб, жамоасини яна ҳисобда олдинга чиқарди, 2:3.
 
Аммо вазиятга яхши баҳо бера олган “Арсенал”нинг тажрибали мутахассиси Арсен Венгер заҳирадан футболчи туширишда адашмади ва айнан шу футболчилар жамоага ғалаба келтиришди.
 
Аввалига, Аарон Рэмси ўз имкониятидан фойдаланиб, ҳисобни 3:3 кўринишига олиб келган бўлса, орадан 3-дақиқа ўтиб, Оливье Жиру бурчакдан етказиб берилган тўпни боши билан дарвозага жойлади ва ўйин якунида “Арсенал”нинг ғалабасини таъминлади.
 
“Арсенал” – “Лестер” 4:3 (2:2)
Голлар: 1:0 – 2 Ляказетт, 1:1 – 5 Окадзаки, 1:2 – 29 Варди, 2:2 – 45 Уэлбек, 2:3 – 56 Варди, 3:3 – 83 Рэмзи, 4:3 – 85 Жиру.
“Арсенал”: Чех, Монреаль, Колашинац, Бельерин, Холдинг (Жиру, 67), Окслейд-Чемберлен, Эль-Ненни (Рэмзи, 67), Жака, Озил, Уэлбек (Уолкотт, 75), Ляказетт.
“Лестер”: Шмейхель, Морган, Фукс, Симпсон, Магуайр, Марез, Ндиди, Джеймс (Ихеаначо, 82), Олбрайтон (Грэй, 88), Оказаки (Амарти, 72), Варди.

Англия премьер-лигасининг қолган учрашувлар бугун, 12 август куни бўлиб ўтади.

16:30 “Уотфорд” – “Ливерпуль”
19:00 “Челси” – “Бёрнли”
19:00 “Кристал Пэлас” – “Хаддерсфилд”
19:00 “Эвертон” – “Сток Сити”
19:00 “Саутгемптон” – “Суонси Сити”
19:00 “Вест Бромвич” – “Борнмут”
21:30 “Брайтон” - “Манчестер Сити”

13 август.

17:30 “Ньюкасл” – “Тоттенхэм”
20:00 “Манчестер Юнайтед” – “Вест Хэм”
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Арсенал Лестер АПЛ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


АПЛда етакчи ўзгарди

11:38, 01.10.2018 2 630

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!