Памела Спратленнинг Ўзбекистонда элчи сифатидаги миссияси якунланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 24 сентябрь куни мамлакатдаги дипломатик миссиясини якунлаётган Америка Қўшма Штатларининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Памела Спратленни қабул қилди.
Давлат раҳбари меҳмонни самимий қутлар экан, АҚШ элчиси кўп қиррали ва ўзаро манфаатли Ўзбекистон – АҚШ алоқаларини изчил ривожлантириш ва мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшганини таъкидлаган.
Олий даражадаги мулоқотлар ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил май ойида Америка Қўшма Штатларига расмий ташрифининг самарали натижалари икки мамлакат ўртасидаги дўстлик ва стратегик шериклик муносабатларининг янги даври учун мустаҳкам замин яратгани қайд этилган.
АҚШ элчиси давлат раҳбарига самимий қабул учун чуқур миннатдорлик билдирган. АҚШ икки томонлама муносабатларни изчил ривожлантиришга алоҳида аҳамият қаратаётгани, унинг Ўзбекистон билан кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтиришга интилиши қатъий экани қайд этилган.
Учрашув якунида икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси учун АҚШнинг Фавқулодда ва мухтор элчиси Памела Спратлен “Дўстлик” ордени билан тақдирланди.

Суннатилла Абдуллаев