...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шифохонада кислород етишмаслиги оқибатида 30 нафар бола ҳалок бўлди


10:03, 12.08.2017 Олам
 3 787

Давлат шифохонаси кислород баллонларини етказиб турувчи хусусий корхонага тўловларни амалга ошира олмагани сабаб, корхона маҳсулот етказиб беришдан бош тортган. Ўлим ҳолати пайшанба кунидан бошланди.

12 август куни тонгда Ҳиндистоннинг Уттар Прадеш штатидаги давлат шифохонасида кислород етишмаслиги оқибатида 30 нафар боланинг вафот этгани ҳақида хабар берилди.
 
Тиббиёт ўқув юрти қошидаги штат шифохонасига кислород баллонларини хусусий корхоналар етказиб берган. Бироқ шифохона томонидан тўловларнинг амалга оширилмаслиги оқибатида хусусий корхона маҳсулот етказиб беришдан бош тортган. Ўлим ҳолати пайшанба кунидан бошланган.
 
Ҳиндистон Соғлиқни сақлаш вазирининг фикрига кўра болалар ўлимига кислород етишмаслиги сабаб бўлмаган. Вазир тергов-суриштирув ишларидан сўнг барчаси аниқ бўлишини таъкидлаган.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Ҳиндистон Уттар Прадеш Шифохона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!