...
МЕНЮ
ONLINE TV

Андижонлик киши 3 кг марихуана билан қўлга тушди


16:00, 09.08.2016 Жамият
 3 850

Айни дамда ўз уйида гиёҳванд моддаси сақлаган фуқаро устидан жиноий иш қўзғатилган.

Андижон вилоятининг Избоскан туманида ички ишлар ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида 1969 йилда туғилган маҳаллий аҳолига мансуб фуқаронинг уйидаги  омборхонасидан  3 килограмм 245 граммдан ортиқ миқдордаги марихуана гиёҳванд моддаси яшириб қўйилгани аниқланган ва далилий ашё сифатида олинган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси бўйича жиноят  иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари  олиб борилмоқда.

Теглар:Гиёҳванд моддалар Андижон ИИВ Жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар