...
МЕНЮ
ONLINE TV

Андижонда йирик цемент завод қурилади


16:11, 21.07.2017 Жамият
 2 334

Булоқбоши туманида жойлашадиган завод йилига 1,2 миллион тонна цемент ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 июль куни “Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида цемент заводини қуришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор имзолади.
 
Қарорда келтирилганидек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Инвестиция бўйича давлат қўмитаси, “Ўзқурилишматериаллари” АЖ ва Андижон вилояти ҳокимияти ташаббуси билан Булоқбоши туманида йилига 1,2 миллион тонна цемент ишлаб чиқариш қувватига эга завод қурилади. Заводнинг молиявий қиймати 203,9 миллион АҚШ долларини ташкил қилади.
 
Завод қурилишида иштирок этадиган корхоналар асосида “Shangfeng-Bridge of Friendship” МЧЖ ташкил этилди. Цемент заводи қурилиши лойиҳасини амалга ошириш вақтида мазкур МЧЖ ишлаб чиқариш бошланганидан сўнг 5 йилгача юридик шахсларнинг даромад, мол-мулк солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфраструктурани ривожлантиришга оид солиқлардан озод этилади.
 
МЧЖ 2019 йил 1 октябргача божхона йиғимидан ташқари бошқа тўловлардан ҳам озод этилади.
 
“Shangfeng-Bridge of Friendship” МЧЖ сўровномасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хорижий мутахассисларга кўп марталик кириш визаларини расмийлаштиришни таъминлайди. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Shangfeng-Bridge of Friendship МЧЖ Андижон Булоқбоши тумани Цемент заводи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар