
Аёл газолин суюқлигини сув деб ўйлаб электр иситиш печи устида қайнаб турган темир чойнакка қуйиб юборган.
Натижада хонадаги 5 литр елим идишда сақланаётган газолин суюқлигидан сизиб чиқиб, хонага тўпланиб қолган газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш содир бўлиб, ёнғин содир бўлган.
Ёнғинни ўчириш чоғида И.Муротованинг 2017 йилда туғилган ўғли куйиб, воқеа жойида ҳалок бўлган.
М.Мамараҳимова билан бирга яшовчи 2011 йилда туғилган қизи ва келини И.Муротовалар куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган, дея хабар тарқатди Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.