...
МЕНЮ
ONLINE TV

Андижонда 5 миллион сўмдан кўпроқ пулни яширган тадбиркор аниқланди


09:38, 20.06.2017 Жамият
 4 890

Давлат солиқ органлари томонидан 857 та текшириш ўтказилиб, уларнинг барчасида қоидабузарлик ҳолатлари аниқланди.

Давлат солиқ органлари томонидан ўтган ҳафта давомида жойларда назорат-касса машинаси ва тўлов терминалидан фойдаланмаслик ҳамда тушумларни банк кассаларига тўлиқ топширмаслик ҳолатлари бўйича 857 та текшириш ўтказилиб, уларнинг барчасида қоидабузарлик ҳолатлари аниқланди.
 
Жумладан, фуқаролар мурожаати асосида Андижон вилояти Балиқчи тумани давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан ўтказилган текширишда якка тартибдаги тадбиркор А.К.га қарашли савдо шохобчасида ўтказилган назорат тадбирида касса ходими кунлик савдодан тушган 85 минг 500 сўм нақд савдо пулини назорат-касса машинаси (НКМ) хотирасига кирим қилмагани ҳамда 258 минг сўмни НКМга кирим қилмай, банкка топшириб юборгани маълум бўлди. Ушбу ўзбошимчалик юзасидан баённома тузилиб, чора кўриш учун тегишли суд органига юборилди.
 
Яна бир мисол: Избоскан туманидаги якка тартибдаги тадбиркор М.А. ҳам фаолияти давомида жами 5 миллион 682 минг 812 сўм савдо тушумини НКМга кирим қилмагани аниқланди, дея хабар берди Давлат солиқ қўмитаси Ахборот хизмати.
Бобур Жалолов

Теглар:Солиқ Андижон Касса Терминал тадбиркор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар