...
МЕНЮ
ONLINE TV

Андижонда 328 миллион сўмлик ноқонуний дори ва кийимлар аниқланди


10:53, 09.08.2018 Жамият
 1 937

Ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари гумонланувчини бир тумандан бошқасигача таъқиб қилиб борган.

Андижонда 328 миллион сўмлик ноқонуний дори ва кийимлар аниқланди.
 
Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ҳамда Андижон вилоят божхона бошқармаси Избоскан туманида фуқаро Қ.Р. бошқарувидаги Cobalt автомашинаси кузатувга олган.
 
Автомашинанинг “югургани” эса Норин туманигача бўлган. Тумандаги Тўда қишлоғида автомашинадаги юклар Isuzi русумли юк автомашинасига юкланаётган пайтда божхоначилар томонидан тўхтатиб қолинган.
 
Тезкор тадбир давомида аниқланишича, ушбу юклар фуқаро М.Р.га тегишли бўлиб чиқган. Шундан сўнг, ушбу шахснинг хонадони ҳам кўздан кечирилган, бу ерда ҳам хорижда ишлаб чиқарилган 6 қоп товарлар борлиги аниқланган.
 
Тезкор тадбир давомида олиб қўйилган товарлар асосан дори-дармонлар ва кийим-кечаклар бўлиб, уларнинг умумий қиймати 328 миллион 493 минг сўмни ташкил қилган.
 
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Избоскан Норин Андижон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар