Шаръий никоҳ билан яшаётган 17 оила расмий никоҳдан ўтиш учун ФҲДЁ бўлимига ариза топширган.
Жорий йилнинг ўтган даврида тумандаги мавжуд 36 маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган сайёр қабулларда 42 мурожаат қабул қилиниб, уларни ижобий ҳал этиш бўйича зарур ишлар олиб борилган. Жумладан, шаръий никоҳ билан яшаётган 17 оила расмий никоҳдан ўтиш учун ФҲДЁ бўлимига ариза топширган, 2 та эрта никоҳнинг, 63 та ажримнинг олди олинган.
25 нафар оғир вазиятга тушиб қолган хотин-қизга психологик ёрдам кўрсатилган. Бундан ташқари, 24 нафар жиноят содир этган ҳамда 50 дан ортиқ нотинч оилага “Қайноналар кенгаши” жамоатчилик уюшмаси вакиллари, фаол аёллар, психологлар масъул этиб бириктирилган.